Тошкентда қалбаки 71 200 АҚШ долларини сотаётганлар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки 71 200 АҚШ долларининг муомалага киритилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳрида яшовчи, 1994 ва 2002 йилларда туғилган 2 нафар шахс ҳар бир қалбаки АҚШ долларини 7500 сўмдан ҳисоблаб, харидорга қалбаки 18 800 АҚШ долларини 141 млн сўмга сотган вақтида ушланди.

Шунингдек, улардан қўшимча қалбаки 9 500 АҚШ доллари ҳам ашёвий далил сифатида олинган.

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс қалбаки 20 минг АҚШ долларини ҳақиқий 14 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, харидорга қалбаки 12 000 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шу билан бирга, унинг яшаш хонадонидан ҳам қалбаки 400 АҚШ доллари тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Ушбу шахс муқаддам одам савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланиб, ҳозирда пробация назоратида бўлгани аниқланган.

Тезкор тадбир давомида, воқеа жойига бирга келган унинг шериги – Олтиариқ туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги Nexia русумли автомашина кўздан кечирилганда, унинг салонида ҳам қалбаки 10 500 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди. Тезкор тадбир натижасида жами қалбаки 22 900 АҚШ доллари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон вилоятида яшовчи, 1980 ва 1999 йилларда туғилган 2 нафар шахс ҳар бир қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий 40 АҚШ долларидан ҳисоблаб, харидорга қалбаки 20 000 АҚШ долларини ҳақиқий 8 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент қалбаки АҚШ доллари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made