Наманганда ҳам “пақилдоқ” сотаётганлар ушланди
3-саҳифа
−
21 Декабрь
1559Наманган вилоятининг Наманган тумани пиротехника буюмларини сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, пиротехника буюмларининг муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ё.К. ва У.Р. Gentra русумли автомашинасида умумий баҳоси 40,1 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 6 хил турдаги жами 138 дона пиротехника буюмларини фуқаро М.Х.га ўтказиш учун олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 2501- моддаси (Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳоизрда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, 2009 йил охирида ҳукумат қарори билан Ўзбекистон ҳудудига пиротехника воситаларини олиб кириш, шунингдек, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш вақтинчалик тақиқланган. Пиротехника маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, ундан фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистонга ноқонуний олиб кириш ёки олиб чиқиш, шунингдек, пиротехника маҳсулотларини реализация қилиш, ҳуқуқбузарлик буюмлари мусодара қилинган ҳолда 1,7 миллион сўмдан 6,8 миллион сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
Пиротехника воситалари, улар учун қурол ва ўқ-дорилар, ҳарбий маҳсулотлар рекламасига қўйиладиган талабларни бузиш БҲМнинг 50 баравари миқдорида (17 миллион сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Чорсу “Эски жува” деҳқон бозори ҳудудида пиротехника савдоси билан шуғулланаётган шахс қўлга олинганди.