Тошкентда “пақилдоқ” сотаётган эркак ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Чорсу “Эски жува” деҳқон бозори ҳудудида пиротехника савдоси билан шуғулланаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт Миллий гвардия бошқармаси хабар берди.

Фуқарони ўрнатилган тартибда махсус жиҳозланган автобусга олиб келиб, шахсига аниқлик киритилганида, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри “Бобур” МФЙ яшовчи 1985 йилда туғилган Р.Ш. экани аниқланган. Холислар иштирокида текширув ўтказилганда унинг чопони ичидан 8 қути “Трения” ёзувли, 2 қути “Новый Век” ёзувли жами 560 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда баённома расмийлаштирилган.

Маълумот учун, 2009 йил охирида ҳукумат қарори билан Ўзбекистон ҳудудига пиротехника воситаларини олиб кириш, шунингдек, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш вақтинчалик тақиқланган. Пиротехника маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, ундан фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистонга ноқонуний олиб кириш ёки олиб чиқиш, шунингдек, пиротехника маҳсулотларини реализация қилиш, ҳуқуқбузарлик буюмлари мусодара қилинган ҳолда 1,7 миллион сўмдан 6,8 миллион сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Пиротехника воситалари, улар учун қурол ва ўқ-дорилар, ҳарбий маҳсулотлар рекламасига қўйиладиган талабларни бузиш БҲМнинг 50 баравари миқдорида (17 миллион сўм) жарима солишга сабаб бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳри пақилдоқ пиротехника савдоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг