Наманганда ҳам ФВБ бошлиғи 160 минг доллар пора олди (видео)

Crime

image

Наманган вилояти Поп тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, у ўзининг 5 нафар оила аъзоларига Поп тумани ҳокимининг 2021 йил февраль ойидаги қарори билан лимон етиштириш учун иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй-жойлар қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига ушбу пулларни олган пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси(фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси(пора бериш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг тезкор бўлинмаси бошлиғи 7 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида қўлга олинганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends