Молдовада президентлик сайловларининг биринчи босқичи ғолиби эълон қилинди
Олам
−
21 Октябрь
3247Молдованинг амалдаги Президенти Майя Санду президентлик сайловларининг биринчи босқичида ўзининг асосий рақиби, мамлакатнинг собиқ бош прокурори Александр Стояноглони ортда қолдирди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
Дастлабки натижаларга кўра, Санду 41 фоиз, Стояногло 26 фоиз овоз тўпламоқда, бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси 96 фоиздан ортиқ овозни санаб ўтган.
Президентлик пойгасининг натижаси икки ҳафтадан сўнг сайловнинг иккинчи босқичида ҳал қилинади, чунки биринчи турда ҳеч бир номзод мутлақ кўпчилик (50 фоиздан ортиқ) овоз ололмади. Сайловнинг биринчи босқичида 11 нафар номзод иштирок этган.
Президентлик сайловлари куни Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилишга интилишлари бўйича референдум ҳам бўлиб ўтган. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 54 фоиздан ортиғи Европа интеграциясига қарши овоз берган. Сайлов ва референдумда жами 51 фоиздан ошиб, республиканинг 1,5 миллиондан ортиқ фуқароси қатнашган.
“Молдова мамлакатимиз эркинлиги ва демократиясига мисли кўрилмаган ҳужумга дуч келмоқда”, деган европапараст Президент Майя Санду.
Кишинёвда журналистларга референдумнинг дастлабки натижаларини шарҳлар экан, Санду аралашувда мамлакатнинг миллий манфаатларга душман бўлган хорижий кучлар билан ишлаётган жиноий гуруҳларни айблади ва уларнинг мақсади демократик жараёнга путур етказиш эканини қўшимча қилди.
Дастлаб, икки лагерь ўртасидаги тафовут минимал эди, сайловчиларнинг 50 фоиздан сал кўпроғи Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиш сиёсатига қарши чиқди ва ярмидан озроғи уни қўллаб-қувватлади. Бироқ Кишинёвда ва хорижда овозлар ҳисобланар экан, Европа интеграцияси мухолифларининг дастлабки устунлиги сезиларли даражада камайди.
Молдова Марказий сайлов комиссияси Европа интеграцияси бўйича референдум протоколларининг 100 фоизини санаб чиқиш натижаларини эълон қилди. Респондентларнинг 50,46 фоизи мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши учун овоз берди. 49,54% қарши чиқди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молдова Президенти Майя Сандуга коронавирус (COVID-19)нинг янги турдаги ташхиси қўйилганди. Давлат раҳбари ватандошларига “COVID йўқолмагани”ни эслатиб, инфекциядан шубҳаланган бўлса, таҳлилдан ўтишга ва шифокорга мурожаат қилишга чақирганди.