Молдовада бундан буён 9 май Ғалаба куни сифатида нишонланмаслиги мумкин
Олам
−
21 Июнь 2023
4496Молдова ҳукумати Ғалаба кунини нишонлашни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълум қилинишича, мамлакатда эндиликда 8 май куни Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар шарафига Хотира ва ярашув куни сифатида нишонланади.
Мазкур қонун лойиҳаси ҳукмрон Ҳаракат ва бирдамлик партияси депутатлари томонидан таклиф қилинган.
“Лойиҳа ҳукумат томонидан ижобий баҳоланди”, дейди Бош вазир Дорин Речан мамлакат Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида. Унга кўра, қарор парламент депутатлари томонидан маъқулланганидан кейин кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада ҳам мамлакат етакчиси Владимир Зеленский томонидан Ғалаба кунини 8 майга кўчириш ҳақидаги қонун имзоланганди. Қозоғситонда эса 2019 йилдан буён Ғалаба паради ўтказилмаяпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь