Молдова Россия билан урушга тайёрланмоқда – Россия ТИВ
Олам
−
17:59 1397 1 дақиқа
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Молдовани Ғарб давлатлари кўмагида Россия билан урушга тайёрланаётганликда айблади. Бу ҳақда Россиянинг Кишинёвдаги элчиси Олег Озеров ТАССга берган интервьюсида маълум қилди.
Озеровнинг айтишича, Ғарб давлатлари Молдова армиясини қуроллантириб, ҳарбий инфратузилмани кучайтирмоқда ва мамлакатга НАТО инструкторларини юбормоқда.
Дипломатнинг таъкидлашича, Молдова ҳудудида Украина Қуролли кучлари манфаатлари учун дрон қисмлари, дронларга қарши ускуналар ва радиоэлектрон кураш тизимлари ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, у ерда дрон операторлари тайёрланмоқда.
Озеров Ғарбнинг Молдовадаги сиёсатини Украинага нисбатан қўлланган стратегияга ўхшатган. Унинг фикрича, Ғарб Молдова орқали Россияга қарши ҳарбий салоҳиятни оширмоқда.
Россия элчиси, шунингдек, Ғарб нодавлат ташкилотларини Молдовада русофоб кайфиятларни тарқатиш ва тарихни “қайта ёзиш”да айблаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Украинадан кейин Молдовадан эгалламоқчилиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август