Мол-мулк солиғи ошяпти

Жамият

image

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб, мол-мулк солиғи тўловлари оширилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Билдирилишича, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг асосий ставкасини (1,5 фоиз) сақлаб қолган ҳолда, солиқ базасини аниқлашда 1 кв.м учун ўрнатилган минимал қиймат индексация қилинмоқда.

Шунингдек, Тошкент шаҳри учун – 3 млн сўм (амалда 2,5 млн сўм), Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун – 2 млн сўм (амалда 1,5 млн сўм), бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойлар учун – 1,2 млн сўм (амалда 1 млн сўм) қилиб белгиланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Президентнинг тегишли қарори билан Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғига ҳисобланган пеня суммалари ҳисобдан чиқарилиши белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон мол-мулк солиғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг