Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи якунланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасидаги амалий ташрифи якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, давлат раҳбари ташриф доирасидаги тадбирлар якунлангач, Тошкентга қайтиб келган. “Шоуду” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни ХХР Фавқулодда вазиятлар вазири Ван Сянси ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйган. 

Аввалроқ, Ўзбекистон етакчиси Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Вьетнам Президенти Во Ван Тхионг билан музокаралар  ўтказди.

Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси, ушбу мамлакатнинг етакчи “Ameri International”, “CAMCE”, “China Energy”, “State Grid” корпорациялари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти рафиқаси билан бирга “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумига келган делегациялар раҳбарларини тантанали кутиб олиш маросимида иштирок этди.

Мирзиёев юбилей форумнинг очилишида қатнашиб, “яшил” тараққиёт масалаларига бағишланган ялпи сессиясида нутқ сўзлади, Хитой ҳамда “Макон ва йўл” ташаббусининг бошқа иштирокчилари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича фикрлари билан ўртоқлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Хитой ташриф Бир макон бир йўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг