Мирзиёев Хитой компанияси раисини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида "China CAMC Engineering" компанияси раиси Ван Бони қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

“CAMCE” Хитойнинг инжиниринг хизматларини кўрсатувчи ҳамда саноат ва инфратузилма соҳаларида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи етакчи корпорациясидир.

Бугунги кунда “CAMCE” 2025 йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига тайёргарлик доирасида олимпия шаҳарчаси қурилишида иштирок этмоқда.

Учрашувда қўшма лойиҳаларни кўпайтиришнинг амалий жиҳатлари, жумладан, Ўзбекистон ҳудудларида гидротехник иншоотлар ва Янги Тошкентда замонавий инфратузилмани барпо этиш, илғор агротехнологияларни жорий қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Шавкат Мирзиёев қўшма лойиҳалар ва эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилишга топшириқ берган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга амалий ташрифи доирасида Въетнам Социалистик Республикаси Президенти Во Ван Тхионг билан учрашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ван Бо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг