Мирзиёев ва рафиқаси Пекинда тантанали кутиб олинди
Жамият
−
17 Октябрь 2023 10171 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва мамлакат биринчи хоними Пэн Лиюань томонидан тантанали кутиб олинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, маросимда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Россия Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Президенти Қoсим-Жомарт Тўқаев, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар ул-Ҳақ Какар, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва қатор бошқа мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳам иштирок этган.

Тадбир давомида мартабали меҳмонларга театрлаштирилган концерт дастури тақдим этилган, шунингдек, давлат ва ҳукумат раҳбарлари биргаликда суратга тушган.
Маълумот учун, форумнинг асосий тадбирлари эртага, 18 октябрь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказган эди. Учрашув аввалида Ўзбекистон раҳбари ХХР Раисини Хитой ташкил топган кун ҳамда “Бир макон, бир йўл” ташаббусининг ўн йиллик юбилейи билан дилдан қутлаганди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь