Мирзиёевнинг Қирғизистонга сафари якунланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Чўлпонота шаҳрига амалий ташрифи якунланди.

Аэропортда олий мартабали меҳмонни Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Президент Тошкентга жўнаб кетди.

Маълумот учун, бугун, 2 июнь куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Бош вазири ўринбосари Нурмуҳаммет Аманнепесов ва Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мирзиёев Чўлпонотага ташрифи давомида Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель билан музокара ўтказган ҳамда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” саммити иштирок этиб, минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Қирғизистон Мирзиёев Марказий Осиё Чўлпонота

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг