Мирзиёев ва Лукашенко Алиевни табриклади
Жамият
−
08 Февраль
6031Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳозирда мамлакатда бўлиб турган Беларусь резиденти Александр Лукашенко билан биргаликда Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиевга қўнғироқ қилиб, уни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Камдан-кам учраб турадиган ҳодиса - икки мамлакат етакчиси биргаликда учинчи мамлакат раҳбарига телефон қилмоқда. Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко озарбайжонлик мавқедоши Илҳом Алиевни Президентлик сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади”, дейди Президент Матбуот котиби.
Маълумот учун, кеча, 7 февраль куни Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди. 93,3 фоиз сайловчиларнинг овозлари ҳисоб-китобига кўра, Илҳом Алиев 92,05 овоз билан мутлақ ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 февраль куни Лукашенко Ўзбекистонга келган, уни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олганди. Шундан сўнг Президент Мирзиёев Лукашенко билан бирга хоккей ўйинини томоша қилишга “Ҳумо Арена” муз саройига борди. У ерда олий мартабали меҳмонларга уларнинг исмлари туширилган хоккей кийими топширилди.
LiveБарчаси