Мирзиёев Ўзбекистон ким томонда эканини айтди (видео)
Жамият
−
13 Март 2023
49061Айни вақтда Шавкат Мирзиёев иштирокида Термиз шаҳрида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда давлат раҳбари турли давлатларнинг Ўзбекистон позицияси бўйича саволига жавобини билдирди. Ушбу савол жавоби акс этган видеони Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram саҳифасига жойлади.
“Катта-катта давлатларнинг вакиллари келиб “Ўзбекистон сен ким томондасан? Нейтрал бўлиб юришинг бўлди энди. Ё у томонга ўт, ё бу томонга”, деб даъват қиляпти. “Бизга керак Ўрта Осиёда Ўзбекистон, 36 млн бўлди, 3-4 йилда 40 млн бўлади, катта давлат бўлади, ким томонсан”, деяпти”, деган Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев бундай саволга жавоб битталигини таъкидлади:
“Саволга жавоб битта: бир томонман! Миллатим, халқим, буюк Ўзбекистонимни манфаати учун ўлишга ҳам тайёрман деб жавоб бераман!”
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 март куни Чимкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон етакчиси Қосим-Жомарт Тўқаевнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтганди. Ўзбекистон томони берган расмий ахборотга кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, жорий йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтганди. Унда давлат раҳбарлари минтақавий шериклик масалаларини кўриб чиққани айтилган эди.
Маҳаллий ва хорижий матбуотда ушбу учрашув АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг 28 февраль – 1 март кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюриб, Президентлар Тўқаев ва Мирзиёев билан мулоқот қилганидан кейин ўтказилгани эътибор қозонди.
Қуйида QALAMPIR.UZ'нинг YouTube каналида Энтони Блинкеннинг Марказий Осиё давлатларига ташрифи ҳақида махсус кўрсатувни томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси