Мирзиёев ва Тўқаев Чимкентда учрашди

Жамият

image

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Чимкент шаҳрида норасмий учрашув ўтказдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди. 

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Давлат раҳбарлари икки мамлакат Бош вазирлари ўринбосарлари, махсус ишчи гуруҳлар ҳамраисларининг имзоланган битимлар ва қабул қилинган қарорлар ижросининг бориши тўғрисида ҳисоботларини тинглаган.

Президентлар саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан аниқ топшириқлар берган.

Шунингдек, Маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилган.

Мирзиёев ва Тўқаев минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиққан

Учрашув ҳар доимгидек очиқ, самимий ва дўстона муҳитда ўтган. 

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль – 1 март кунлари АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен фаолияти давомида биринчи марта Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюриб, Президентлар Қосим-Жомарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев қабулида бўлган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг