Мирзиёев Трампни табриклаб, Ўзбекистонга таклиф қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

"Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Дональд Трампнинг янги муддатдаги фаолияти давомида АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, глобал миқёсдаги ўрни ва аҳамияти янада ортишига ишонч билдирди", дейди Асадов.

Билдирилишича, Ўзбекистон АҚШнинг мамлакат мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатини юқори баҳолайди ва алоҳида қадрлайди.

"Сизнинг биринчи Президентлик даврингизда Ўзбекистон-АҚШ ўртасида янги даврдаги стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганини ва кўп қиррали алоқаларимиз юқори босқичга кўтарилганини истар эдим. Биз бундан кейин ҳам икки ва кўп томонлама платформалар доирасида узоқ муддатли ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз", дейилади Президент мактубида.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди. Қайд этиш жоиз, Мирзиёев 2024 йил 6 ноябрь куни Дональд Трампга президент сайловида ғалаба қозониб, ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан йўллаган табригида ҳам уни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишини кутишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 январь куни Дональд Трамп президентлик қасамёдини қабул қилди ва вазифасини бажаришга киришди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг