Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди
Олам
−
09 Октябрь 2835 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан бугун, 9 октябрь куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари 9-10 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Россия" форматидаги иккинчи саммит ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Тадбирлар кун тартибидан кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 октябрь куни Владимир Путин давлат ташрифи билан Тожикистонга келгани ҳақида хабар берилган эди. Путиннинг сафари уч кун – 8 дан 10 октябргача давом этади. Президент ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, сафар уч қисмдан иборат: давлат ташрифи, “Россия – Марказий Осиё” саммити ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) саммити.
Live
Барчаси