Мирзиёев Стубб билан дарахт экди
Жамият
−
31 Октябрь 2956 1 дақиқа
Ўзбекистон – Финляндия саммити якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Стубб Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт эккан.
“Маросим Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга интилишнинг, икки мамлакат ва халқ ўртасидаги дўстлик ҳамда ўзаро англашув мустаҳкамланиб бораётганининг рамзи бўлди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Александр Стубб расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказгани ва якунда Президентлар Қўшма баёнотни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси