Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида 9 та ҳужжат имзоланди

Жамият

image

Бугун, 31 октябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб Қўшма баёнотни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, етакчилар ҳузурида турли йўналишларда, шу жумладан:

  • савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш;
  • фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасидаги ҳамкорлик;
  • геология фанлари, геологик қидирув, фойдали қазилмалар ва ер ости сувларини излаш ҳамда кончилик соҳаларидаги ҳамкорлик;
  • рақамли трансформация, инновациялар ва рақамли ўзаро боғлиқликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
  • ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик;
  • мактабгача ва мактаб таълими тизимига рақамли таълим платформасини жорий этиш бўйича ҳамкорлик;
  • таълим, фан ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорлик;
  • рақамлаштириш ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги фан-таълим салоҳиятини ошириш;
  • иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги ҳамкорликка оид икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш маросими бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев ва Финляндия Президенти Александр Стубб расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Финляндия Александр Стубб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг