Мирзиёев Россияга жўнаб кетди
Жамият
−
05 Октябрь 2023
8187Бугун, 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, ташриф дастурига мувофиқ, Шавкат Мирзиёев Қозон ва Москва шаҳарларида бўлади, тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар ўтказади.
Шунингдек, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов билан учрашувлар ўтказилиши, қатор объектларга ташриф буюрилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ўтган ойда АҚШ ва Германияга, шу ой бошида эса Қатарга борганди.