Мирзиёев рафиқаси билан Хитойга борди
Жамият
−
18 Май 2023
10025Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига етиб борди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Президент самолёти Хитойнинг Сиань шаҳридаги халқаро аэропортга қўнган. У ерда икки давлат байроқлари кўтарилган, олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортган, миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлиб ўтган.
Айтилишича, Ўзбекистон етакчисини ХХР маданият ва туризм вазири Ху Хэпин, Шэньси музофоти губернатори Чжао Ган ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Ташриф дастурига мувофиқ, Шавкат Мирзиёев 18 май куни ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказиши, 19 май куни эса "Марказий Осиё - Хитой" биринчи саммитида иштирок этиши режалаштирилган.