Мирзиёев Москвага жўнаб кетди
Жамият
−
07 Октябрь
4017Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 7 октябрь куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Мирзиёев 7-8 октябрь кунлари Россиянинг Москва шаҳрида бўлади. Ўзбекистон етакчиси МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарларининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Кремль воизи Дмитрий Песков бугун, 7 октябрь куни 72 ёшга тўлган Россия Президенти Владимир Путин туғилган кунини иш жойида ўтказишини айтганди. Песков 7 октябрь куни кечқурун Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан бирга бўлишини билдирди.