Мирзиёев Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига борди
Жамият
−
07 Октябрь 2023
14509Бугун, 7 октябрь куни расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳридаги Ислом Каримов хиёбонига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Россияга сафарини Татаристондан бошлаганди. У Қозон шаҳридаги “Казань Экспо” марказида очилган Татаристон саноат салоҳияти кўргазмасига борган, Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов билан учрашувлар ўтказган ҳамда Қозоннинг энг қадимги қисми – UNESCO'нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Қозондаги Кремлга бориб, Қул Шариф масжидида бўлган эди. Кеча, 6 октябрь куни Мирзиёев Москвада Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин ва Президент Владимир Путин билан учрашди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь