Мирзиёев МОҚ раиси, Умаров эса унинг 1-ўринбосари бўлди
Спорт
−
25 Ноябрь
15645Бугун, 25 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди ва унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилди ва бир овоздан сайланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Шунингдек, Бош ассамблея МОҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Отабек Умаровни, раис ўринбосари лавозимига Шерзод Тошматовни, қўмита бош котиби лавозимига Ойбек Қосимовни сайлади.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Бош ассамблея аъзолари, шунингдек, федерация ва ассоциацияларнинг масъуллари ҳам қатнашди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь