Мирзиёев хорижий сафарга жўнаб кетди
Жамият
−
20 Февраль 2023 10403 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг таклифига биноан бугун, 20 февраль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Қоҳирадаги “Ал-Иттиҳодия” саройида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Томонлар устувор соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар. Якунда қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон раҳбари Мисрнинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказади.
Мамлакатнинг энг қадимги ўтмишдан бугунги кунгача бўлган давр тарихига оид ёдгорлик ва буюмларнинг бой тўпламига эга Миср цивилизацияси миллий музейи билан танишиш кўзда тутилган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025