Мирзиёев Қозоғистонга етиб борди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Остона халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Ўзбекистон етакчиси иккинчи “Марказий Осиё - Германия” саммити тадбирларида иштирок этади.

Саммитда минтақа мамлакатларининг Германия билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Савдо-иқтисодиёт, инвестиция, технологиялар, транспорт-коммуникация ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Маълумот учун, “Марказий Осиё – Германия” форматидаги биринчи саммит ўтган йилнинг 29 сентябрь куни Берлин шаҳрида ўтказилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрь куни Германия федерал канцлери Олаф Шольц Ўзбекистонга расмий ташриф билан келганди. Президент Мирзиёев Шольцни Регистон майдонида кутиб олди. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилинди ва расмий ташриф доирасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди. Президент Шавкат Мирзиёев ва Германия федерал канцлери Олаф Шольц бугун, 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида икки мамлакатнинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашув ўтказди. Мирзиёев ва Шольц қўшма Бошқарув кадрларини тайёрлаш мактабини ишга тушириш маросимида иштирок этди.

Кеча, 16 сентябрь куни Шольц Қозоғистонга борди. У ерда Президент Қосим Жомарт Тўқаев билан тор ва кенгайтирилган доирада музокаралар ўтказди ва қатор келишувлар имзоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made