Мирзиёев ва Шольц Бошқарув кадрларини тайёрлаш мактабини ишга туширди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев ва Германия федерал канцлери Олаф Шольц қўшма Бошқарув кадрларини тайёрлаш мактабини ишга тушириш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Hanns Seidel жамғармаси ҳамда Бавария давлат бошқаруви мактаби билан ҳамкорликда амалга оширилган. Мутасаддилар видеоалоқа орқали етакчиларга лойиҳа ҳақида маълумот берди. 

Маълумот учун, мактабнинг асосий мақсад ва вазифалари республика ҳудудларида бошқарув кадрларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва илғор технологияларни ўзлаштириш борасидаги салоҳиятини оширишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 сентябрь куни Германия федерал канцлери Олаф Шольц Ўзбекистонга расмий ташриф билан келганди. Президент Мирзиёев Шольцни Регистон майдонида кутиб олди. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилинди ва расмий ташриф доирасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди. Президент Шавкат Мирзиёев ва Германия федерал канцлери Олаф Шольц бугун, 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида икки мамлакатнинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашув ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Олаф Шольц Бошқарув кадрларини тайёрлаш мактаби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made