Ўзбекистон ва Германия ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев ва Германия федерал канцлери Олаф Шольц иштирокида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Унга кўра, расмий ташриф доирасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди. Жумладан: 

  • Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

  • Ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;

  • “Яшил Марказий Осиё” ташаббуси доирасида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;

  • Ўта муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация;

  • Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

  • Париж битими доирасида иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Бундан ташқари, 2024−2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинди, шунингдек, Ўзбекистон ва Германиянинг етакчи корхоналари даражасида бир қатор битим ва шартномалар тузилди.

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 16 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Германия ишбилармон доиралари билан учрашув арафасида Ўзбекистонга ташриф чоғида канцлер Олаф Шольцга ҳамроҳлик қилаётган ушбу мамлакат етакчи инвестиция, саноат ва савдо компаниялари вакилларини қутлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 сентябр куни Германия федерал канцлери Олаф Шольц Ўзбекистонга расмий ташриф билан келганди. Президент Мирзиёев Шольцни Регистон майдонида кутиб олди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Олаф Шольц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг