Мирзиёев Шольцни Регистон майдонида кутиб олди
Жамият
−
15 Сентябрь
10173Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Германия федерал канцлери Олаф Шольцни Регистон майдонида кутиб олди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Олаф Шольц билан Регистон майдонидаги тарихий обидаларни зиёрат қилган.
Бироз олдин ташриф ташриф буюрган Германия ҳукумати раҳбари Олаф Шольцни Самарқанд шаҳри аэропортида Бош вазирнинг ўринбосари Жамшид Хўжаев, Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва бошқа расмийлар кутиб олганди.
Ташриф давомида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий, сиёсий ва бошқа йўналишдаги масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда. Саммитнинг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил май ойидаги Германияга ташрифи давомида Олаф Шольц билан музокаралар ўтказганди. 2023 йил сентябрь ойида Берлинда Олаф Шольц раислигида Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммити бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Германия саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига етиб боргани хабар қилинганди.
LiveБарчаси