Мирзиёев Самарқандга борди
Жамият
−
15 Сентябрь
5335Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Германия саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 15 сентябрь куни Германия федерал канцлери Олаф Шольц Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бўлажак музокараларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Ташриф давомида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий, сиёсий ва бошқа йўналишдаги масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил май ойидаги Германияга ташрифи давомида Олаф Шольц билан музокаралар ўтказганди. 2023 йил сентябрь ойида Берлинда Олаф Шольц раислигида Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммити бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, саммити доирасида Мирзиёев Шольц билан музокара ўтказган ва уни расмий ташриф билан Ўзбекистонга таклиф қилганди.