Шавкат Мирзиёев Масқатда Ўзбекистон саноат кўргазмасига борди

−

image

Бугун, 17 ноябрь куни Уммонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Масқатдаги Анжуман ва кўргазмалар марказида ташкил этилган Ўзбекистон саноат кўргазмасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, давлат раҳбарига Уммон Султонлиги Бош вазири ўринбосари Зеязин бин Ҳайсам Ол Саид ҳамроҳлик қилган.

“Made in Uzbekistan” номи билан ташкил этилган кўргазмада мамлакат тоғ-кон ва металлургия, электротехника ва электроника, энергетика, транспорт, логистика ва авиация, қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат саноати соҳаларида эришилган натижалар, тайёр маҳсулотлар ҳамда Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш режалари намойиш қилинган.

Икки мамлакат йирик компаниялари вакиллари қўшма лойиҳаларини тақдимот қилиб, уларнинг амалга оширилиши юзасидан ахборот берган.

Президент Ўзбекистон ва Уммоннинг етакчи корхоналари кооперациясини, ўзаро тажриба ва технологиялар алмашинувини кенгайтириш зарурлигини таъкидлаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends