Мирзиёев қирғизистонлик икки санъаткорни мукофотлади
Маданият-санъат
−
05 Сентябрь
9770Президент Шавкат Мирзиёев икки нафар қирғизистонлик санъаткорни фахрий унвон билан тақдирлади. Бу ҳақда “Қирғиз Республикасининг маданият ва санъат соҳалари вакилларидан бир гуруҳига фахрий унвонлар бериш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди.
Фармонга кўра, қуйидагилар мукофотланган:
“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан
Омурбаев Нур Санташевич – Т.Сатилганов номидаги Қирғиз миллий филармониясининг эстрада-симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри.
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан
Дуйшенбек уулу Закирбек – Қирғиз Республикасидаги эркин ижодкор, комуз созандаси.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ озарбайжонлик қўшиқчи ва дипломат Пўлат Булбулўғлига Ўзбекистон халқ артисти фахрий унвони, тожикистонлик санъаткорлар Мирали Дўстизода, Исмоил Назриев, Фурқат Саидов, Тўлқин Тожибоев ва Раҳматулло Ҳошимовга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” унвони топширилганди.