Мирзиёев ҳам тожикистонлик 5 нафар санъаткорни тақдирлади
Жамият
−
18 Апрель
13886Бугун, 18 апрель куни Душанбеда жойлашган "Қасри Миллат" саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам тожикистонлик 5 нафар маданият ва санъат ходимларини "Ўзбекистон халқ артисти" унвони билан тақдирлади. Бу ҳақда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти Фармони билан Тожикистон Республикасининг бир гуруҳ маданият ва санъат ходимлари – Мирали Дўстизода, Исмоил Назриев, Фурқат Саидов, Тўлқин Тожибоев ва Раҳматулло Ҳошимов қардош халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” унвони билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг фармони билан Ўзбекистоннинг 4 санъаткори “Тожикистон халқ ҳофизи” унвонини олганди.
Райҳона Улканбаева