Мирзиёев Қатар Амирига табрик йўллади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар давлатининг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан Амир шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга табрик йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Мактубда Ўзбекистон ва Қатар халқларини ўзаро боғлаб турувчи тарихий-маданий ришталар бугунги кунда кенг кўламли ва узоқ муддатли алоқаларнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилаётгани катта мамнуният билан таъкидланган.

"Ўртамизда қарор топган самимий ва дўстона муносабатлар, сермаҳсул мулоқотларимизнинг тобора фаоллашиб бораётгани, кўплаб устувор соҳаларда эришилган муҳим келишувлар натижасида сўнгги пайтларда ҳамкорлигимиз салоҳият ва имкониятларимизга мос бўлган юқори даражага кўтарилди", дейилади қутловда.

Шунингдек, давлат раҳбари Қатар етакчисига мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги зафарлар, дўст Қатар халқига эса тинчлик-омонлик, бардавом тараққиёт ва фаровонлик тилаган.

Эслатиб ўтамиз, 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевга мамлакат Мустақиллиги куни муносабати билан табрик мактубини йўллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қатар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made