Мирзиёев бугун Жиззахга боради
Жамият
−
22 Июль 8003 1 дақиқа
Бугун, 22 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига боради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Билдирилишича, ташриф доирасида Президент вилоятда саноат ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва бошқа объектлар билан танишади.
7 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги, ишларнинг бориши ва аҳолини қийнаётган масалалар ҳал этилиши юзасидан ҳисобот билан танишганди.
Эслатиб ўтамиз, 10 июль куни Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларида бўлиб, маҳаллалардаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишганди. Ўтган ойда эса Президент Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида бўлган эди.
Live
Барчаси