Ҳар бир элчи бир ойда битта инвестор олиб келмагунча кабинетда ўтирмайди – Президент (видео)
Local
−
13:29 802 1 minute
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон элчилари олдига ҳар ой камида биттадан инвестор олиб келиш вазифасини қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси бугун, 12 октябрь куни Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш масалалари юзасидан инвестор ва тадбиркорлар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотда маълум қилди.
Билдирилишича, Янги Тошкент лойиҳаларига хорижлик сармоядорлар қизиқиши ҳам юқори. Улар учун дастлабки 50 та лот белгиланган. Уларнинг жойлашуви, лойиҳа имкониятлари, иқтисодий ҳисоб-китоблари ва янги енгилликларни ўз ичига олган аниқ таклифлар пакети элчиларга етказилади.
Хориждаги дипломатик ваколатхоналарга чет элдаги сармоядорларни Янги Тошкентдаги имкониятлар билан кенгроқ таништириш топширилган.
“Янги Тошкентга янги инвестиция, сармоя олиб келаётган ҳар бир тадбиркорга алоҳида муносабат бўлади. Ким учун қиляпмиз? Тадбиркорлар учун. Нима учун? Йўлимиз осон бўлиши, даромадимиз кўпайиши, сизларга шароит яратиш учун”, дейди давлат раҳбари.
Вазирларга хорижлик ҳамкорлар ва йирик компаниялар билан ҳар бир учрашувда Янги Тошкент имкониятларини тақдимот қилиб, уларни қўшма лойиҳаларга таклиф қилиш вазифаси қўйилган.
Президент эълон қилинган имкониятлар қоғозда қолмаслиги, улар ер участкалари, иқтисодий ҳисоб-китоблар ва амалга ошириш муддатлари кўрсатилган тайёр таклиф сифатида сармоядорга етиб бориши зарурлигини таъкидлаган.
Live
All