Мирзиёев августда Озарбайжонга боради
Жамият
−
08 Август 2023
3692Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга ташриф буюриши кутилмоқда.
Бу ҳақда бугун, 8 август куни Ўзбекистон Марказий Осиё халқаро институти директори ўринбосари, собиқ элчи Шерзод Файзиев маълум қилди, дея хабар беради Озарбайжон матбуоти.
Файзиев бўлажак ташрифи ҳақида “Озарбайжон – Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги уфқлари” мавзусидаги давра суҳбатида маълум қилган.
Унга кўра, Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи август ойида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 21-22 июнь кунлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган эди.
LiveБарчаси