Минораи Калон яқинидаги ошхона ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
19 Август 6503 1 дақиқа
Бугун, 19 августга ўтар кечаси Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳридаги тарихий Минораи Калон иморати яқинидаги ошхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 00:45 да Бухоро шаҳар “Зарафшон” МФЙ Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли ошхонанинг 2-қаватида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 00:49 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 00:53 да ўраб олинган ва 01:50 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида ошхонанинг тахминан 100 квадрат метр майдонда том қисми зарарланган. Тан жароҳати олганлар тўғрисида мурожаатлар келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида жойлашган газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берганди. Ёнғин оқибатида жабрланган ва вафот этганлар бўлмаган.
Live
Барчаси