Бухородаги портлаш ортидан метан “заправкалар” фаолиятига чеклов қўйилмайдиган бўлди

Жамият

image

Бугун, 10 февраль куни Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган, диаметри 1020 мм бўлган магистраль газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган ҳамда ёнғин содир бўлганидан сўнг “заправка”лар фаолиятида ҳам чекловлар жорий этилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Аниқроғи, Энергетика вазирлиги ҳолат бартараф этилгунга қадар аҳоли ва ижтимоий объектларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида республика ҳудудларидаги автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор шохобчаларига вақтинча чеклов киритилишини билдирганди. Кейинчалик расмий хабарнинг бу қисми ўчириб ташланди.

Қўшимча ўрганишлардан сўнг республиканинг барча “заправка”лар фаолияти давом этиши белгиланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

“Қўшимча ўрганишлардан сўнг, республикамизнинг барча ҳудудларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари аввалдан вилоят ҳокимликлари билан келишилган тартибда, ҳозирги режимда ишлашда давом этиши белгиланди. Яъни, уларнинг фаолияти ҳудудлардаги талаб ҳамда газ қувурларидаги босимдан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилади”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, бу масалада бирон-бир ўзгариш бўлса, жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро Метан заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг