Бухоро ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
14:13 1295 1 дақиқа
Бугун, 4 ноябрь куни Ориф Раупович Бозоров Бухоро вилояти ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Маълумот учун, Ориф Бозоров 1979 йил 24 апрелда Ғиждувон туманида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини битирган.
У айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Музаффар Искандарович Қаландаров Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Live
Барчаси