Мeta кoмпанияси яна 10 минг ходимини кўчада қолдирмоқчи

Технология

image

Кеча, 24 май куни Мета компаниясида ишловчи 10 минг ходим ишдан бўшатилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда СNN нашри хабар берди.

Айтилишича, компания қисқартиришлар давом этаётганини тасдиқлашдан бош тортган, бироқ ижтимоий тармоқларда Мeta компаниясининг раҳбари Марк Цукербергнинг март ойидаги постига компания бу йил 10 минг ходимни қисқартиришга қарор қилганини ишора қилган.

Шунингдек, у аввалроқ ходимларни ишдан бўшатишнинг учинчи ва охирги босқичи бўлишини айтган эди. Бундан олдин компаниянинг ишдан бўшатилган аъзолари сўнгги икки ой ичида хабардор қилинган. Бундан ташқари, баъзи кичикроқ қисқартиришлар 2023 йил охиригача давом этиши мумкинлиги ҳам Цукерберг томонидан таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг сентябрь ойида Мeta ходимларига қимматли қоғозларни топшириш бўйича 87 314 кишини ташкил этгани ҳақида маълум қилганди. Ноябрь ойида компания ўз тарихидаги энг катта қисқартириш тахминан 13 фоизи (11 минг иш ўрнини) амалга оширган. Шунингдек, жорий йилнинг март ойида 10 минг ходимни ишдан бўшатиш билан Мeta ходимларининг умумий сони 66 мингга тушган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Марк Цукерберг Мeta

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг