“Мендан узоқроқ туринг”. Трамп НАТО ёрдамидан воз кечди

Олам

image

Кеча, 17 апрель куни АҚШ Президенти Дональд Трамп НАТО ёрдамидан воз кечганини айтиб, альянсни “қоғоз йўлбарслар”, деб атади. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Президент Трамп НАТО унга ёрдам таклиф қилганини таъкидлаган. 

“Ҳормуз бўғозидаги вазият ҳал бўлганидан кейин, НАТОдан менга қўнғироқ бўлди ва ёрдам керакми, деб сўралди. Мен уларга узоқроқ туришни айтдим. Агар улар шунчаки ўз кемаларини нефть билан тўлдириб олмоқчи бўлишмаса, албатта. Ёрдам керак бўлганида улар фойдасиз бўлиб чиқди – қоғоз йўлбарслар!”, деган Трамп.

Эслатиб ўтамиз, кеча Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Ҳормуз бўғози тижорат кемалари учун очилганини маълум қилган эди. АҚШ Президенти Дональд Трамп эса бунинг учун Эронга миннатдорлик билдирган.

Шунингдек, Трамп НАТО иттифоқчиларини Эрон билан урушда етарли даражада қўллаб-қувватламаганликда айблаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ НАТО Эрон Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг