Умаровнинг кутилмаган ишлари, ИИВдаги тайинловлар, Мирзиёеванинг миннатдорлиги ва бошқа хабарлар
Жамият
−
20 Июль 2019
891120 июль куни ҳам ниҳоясига етяпти. Қуйида бугуннинг энг муҳим воқеларига қисқача тўхталиб ўтамиз.
Президент Мирзиёевнинг куёви жаримага тортилди
Бугун "Озодлик" радиосининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви, Президент хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари, Триатлон федерацияси Президенти Отабек Умаровнинг Тошкент шаҳри кўчаларида Tesla русумидаги автомобилнинг тезлигини белгилангандан бир неча баробар ошириб ҳайдаётгани тасвирланган видео тарқалди.
Унда қайд этилишича, Отабек Умаров хизмат автомобилида бўлмаган. У автомобиль тезлигини соатига 201 кмгача оширган.
Бугундан Регистонга кириш вақти чекланди
Регистон ансамбли маъмуриятининг маълум қилишича, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш муносабати ансамблга фақат 11:00 дан 17:00 гача киришга рухсат берилади.
Қолган вақтларда ансамблда “Шарқ тароналари”га тайёргарлик кўрилади.
МТВ: Порахўрликда айбланган Учтепа МТБ мудири прокуратурага шикоят қилди
Жорий йилнинг 2 июль куни Facebook ижтимоий тармоғида Тошкент шаҳар, Учтепа тумани мактабгача таълим бўлими мудири Наргиза Хонтўраева аноним шахс томонидан коррупцияда айбланган. Шунингдек, унинг бу ишларига вазирлик, хусусан вазир Агреппина Шин томонидан кўз юмиб келинаётганлиги ҳақида бир неча марта аноним пост қўйилди.
Мактабгача таълим вазирлиги гарчи аноним мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги қонунда кўзда тутилган бўлсада, бу ҳолатни чуқур ўрганиб чиқди ва натижаларни маълум қилди.
Отабек Умаров ҳайдовчиларнинг “тонировка” бўйича талабини олқишлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви, Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров одамлар орасида муҳокамаларга сабаб бўлаётган “тонировка” масаласига ўз фикрини билдирди.
“Менга Instagram`даги саҳифам орқали баҳсли мавзу — “тонировка” борасида жуда кўп мурожаат келиб тушмоқда. Шу сабабли ва бу актуал мавзунинг қисман хавфсизлик масаласи билан боғлиқлиги учун ўз фикримни билдиришга қарор қилдим. Фикримча, “тонировка” мавзуси Ўзбекистон шароитида долзарб ва ўринли кўтарилган. Чунки юртимизда иқлим шароити ёз ойлари, айниқса, чилла пайти жуда оғир бўлади.
ИИВда 4 нафар янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимида навбатдаги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Зарафшон, Нурафшон, Бекобод шаҳарлари ва Хатирчи тумани ИИБга янги бошлиқлар тайинланди.
Диққат, абитуриентлар Рухсатнома тарқатиш бошланди
Бугун, 20 июлдан 2019/2020 ўқув йили тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатмаси”ни тарқатиш бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Абитуриент рухсатмаси”ни тарқатиш қуйидагича амалга оширилади:
Абитуриентлар Давлат тест марказининг ruxsatnoma.dtm.uz веб-сайти орқали паспорт (ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома) серияси ва рақамини киритган ҳолда “Абитуриент рухсатномаси” ва “Абитуриентга эслатма”ни чоп этиб олишлари мумкин.
Эрдўғаннинг ўғли Тошкентга нега келди?
Пойтахт Тошкентда замонавий камондан отиш спорт базаси барпо этилди. Унинг очилиш маросимида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ўғли – Бутунжаҳон этноспорт Конфедерацияси президенти Билол Эрдўған иштирок этди.
Саида Мирзиёева Алишер Усмоновнинг рафиқасига миннатдорлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Москвага борди. У Москвада тарихда илк бор ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этяпти.
Видео: ИИБ ходимининг фермер билан нима иши бор?
Қашқадарё вилояти Касби туманида нималар бўляпти? Ижтимоий тармоқларда Касби тумани фермерлари номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига ёзилган мурожаат тарқалди. Мурожаатга видео ҳам илова қилинган.
Сирдарёда даҳшатли ЙТҲ. Қурбонлар бор
Кеча, 19 июль куни Оқолтин туманида соат 5:20 да Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 25 ёшли Ш.Д. Газель русумли микроавтобусни “Алишер Навоий” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Термиз-Тошкент” йўлида ҳайдаб кетаётганда ухлаб қолган. Натижада йўл четида тўхтаб турган Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 34 ёшли Р.М.нинг Mercedes-Benz русумли юк машинасининг тиркамасига урилган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь