Эрдўғаннинг ўғли Тошкентга нега келди?
Жамият
−
20 Июль 2019
9497Пойтахт Тошкентда замонавий камондан отиш спорт базаси барпо этилди. Унинг очилиш маросимида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ўғли – Бутунжаҳон этноспорт Конфедерацияси президенти Билол Эрдўған иштирок этди.
Ўзбекистон камондан отиш федерациясига қарашли янги спорт базаси Республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернатида (РИОЗМИ) очилди.
Маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сурайё Эр ҳам иштирок этган.
Очилиш маросимида меҳмонлар барпо этилган янги база имкониятлари билан яқиндан танишиб, тинчлик, эркинлик ва дўстлик рамзи бўлган кабутарларни мусаффо осмон узра парвозга қўйиб юборишди.
База икки қаватли бино ҳамда машғулот майдонидан иборат. Майдонда мерганлар жаҳон стандартлари асосида 70 метр ва бошқа масофаларга машғулот олиб бориш имкониятига эга. Бинонинг биринчи қавати Ўзбекистон камондан отиш федерацияси офиси сифатида фаолият кўрсатса, иккинчи қавати барча шароитларни мужассамлаштирган ётоқхонадан иборат
Эрдўғаннинг ўғли очилиш маросимидан сўнг, пойтахтда барпо этилаётган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг имкониятлари, фаолияти билан яқиндан танишишган.
Икки ойдан сўнг “Очиқ осмон остидаги музей” номи билан жаҳонга танилган Хива шаҳрининг Ичан қалъа мажмуасида Халқаро мақомдаги Миллий этноспорт фестивали ўтказилади. Бугун меҳмонлар ушбу тадбирга олиб борилаётган тайёргарликни кўздан кечириб, унинг доирасида ташкил этиладиган матбуот-анжуманида ҳам иштирок этишади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь