Садир Жапаров Эрдўғаннинг ўғли билан кўришди

Олам 4336
image

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров кеча, 15 июнь куни Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси – Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ўғли Билол Эрдўғанни қабул қилди. 

Учрашувда Туркиянинг Бурса вилоятининг Изник шаҳрида ўтказиладиган IV  Жаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик, шунингдек, яқин келажакда Жаҳон кўчманчилар ўйинларини ривожлантириш ҳамда ушбу ташаббус доирасида режалаштирилган тадбирлар юзасидан фикр алмашилган. 

Давлат раҳбари Қирғизистон томони бундай йирик халқаро тадбирни ташкил этиш ва ўтказишда кўмак беришга тайёрлигини таъкидлаган. 

Ўз навбатида, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Билол Эрдўған самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Конфедерациянинг ташкил топиш тарихи ҳақида гапириб, ташкилот айнан Қирғизистонда бўлиб ўтган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари сабаб ташкил этганини маълум қилган.  

Билол Эрдўған, Изник шаҳрининг Жаҳон кўчманчилар ўйинлари ўтказиладиган жой сифатида тасодифан танланмаганини айтган. Биринчидан, шаҳар Иссиқкўлни эслатувчи кўл бўйида жойлашган бўлса, иккинчидан, унинг ҳудудида эрамиз бошларида ушбу шаҳарни эгаллаш учун бўлган жангларда ҳалок бўлган қирғиз аскарлари хотирасига ёдгорлик ўрнатилган.. 

Президент Садир Жапаров тадбирга тайёргарлик кўришда муваффақият тилади ва Қирғизистон унда фаол иштирок этишга тайёрлигини тасдиқлади. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 73
Рейтинг: 3.1
t
×