Диққат, абитуриентлар! Рухсатнома тарқатиш бошланди

Жамият

image

Бугун, 20 июлдан 2019/2020 ўқув йили тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатмаси”ни тарқатиш бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

“Абитуриент рухсатмаси”ни тарқатиш қуйидагича амалга оширилади:

Абитуриентлар Давлат тест марказининг ruxsatnoma.dtm.uz веб-сайти орқали паспорт (ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома) серияси ва рақамини киритган ҳолда “Абитуриент рухсатномаси” ва “Абитуриентга эслатма”ни чоп этиб олишлари мумкин. 

Абитуриентлар ruxsatnoma.dtm.uz веб-сайтидан рухсатнома чиқариб олиш имкониятига эга бўлмаса ёки фойдаланишни билмаса,  кундузги таълим шакли учун 23-26 июль кунлари,  сиртқи ва кечки таълим шакллари учун 27-29 июль кунлари қуйидаги муассасаларга мурожаат этган ҳолда рухсатномаларини олишлари мумкин:

- Давлат хизматлари марказлари;

- Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари;

- Бандликка кўмаклашиш марказлари. 

Ушбу ташкилот ходимлари Давлат тест марказининг ruxsatnoma.dtm.uz веб-сайтидан “Абитуриент рухсатномаси”ни абитуриентга чоп этиб беради.


Мақола муаллифи

Теглар

рухсатнома абитуриент ДТМ

Баҳолаганлар

15252

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг