Қарийб 13 минг абитуриент тестдан озод қилинди

Жамият

image

2026-2027 ўқув йилида барча фанлардан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган 12 минг 997 нафар абитуриент тест синовларидан озод қилиниб, бевосита олий таълим муассасаларига қабул танловининг кейинги босқичига ўтказилди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотига кўра, мазкур кўрсаткич ўтган йилга нисбатан кескин ошган. Хусусан, 2025-2026 ўқув йилида бундай имкониятдан атиги 678 нафар абитуриент фойдаланган бўлса, жорий йилда уларнинг сони қарийб 19 баробарга кўпайган.

Қайд этилишича, рўйхатдан ўтиш жараёнида абитуриентлар томонидан юкланган 24 минг 526 та халқаро сертификат тасдиқланган. Шунингдек, умумтаълим фанлари бўйича 193 минг 186 нафар, чет тиллари бўйича эса 125 минг 354 нафар миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриент рўйхатдан ўтган.

Жорий йил учун олий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган 677 минг 907 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 664 минг 609 нафари тест синовларида иштирок этади. Барча фанлардан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган 12 минг 997 нафар абитуриент эса тест топширмасдан танловда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026–2027-ўқув йили учун Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган 677 минг 907 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтгани, бу эса сўнгги етти йилдаги энг паст кўрсаткич бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг