Машарипов Эронга қарши ўйнамайди
Спорт
−
20 Март 2025 4688 1 дақиқа
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов сариқ карточкалари кўпайиб кетгани сабаб 25 март куни бўлиб ўтадиган Эронга қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Бугун, 20 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг иккинчи таймида Ўзбекистон термаси вингери рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо бош ҳакам Машариповни симуляция ишлатди деб топди ва сариқ карточка билан жазолади.
Шу тариқа, 3-саралаш босқичидаги сариқ карточкалари сони 2 тага етган Жалолиддин Машарипов 8-тур доирасида Теҳронда бўлиб ўтадиган Эронга қарши баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди. Мазкур ўйин 25 март куни Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь