Машҳур криминал авторитет ва олигархга тегишли 6,2 млн долларлик мол-мулк сотувга қўйилди
Олам
−
20 Апрель
30202"Коля Қирғиз" лақаби билан танилган жиноий авторитет Қамчибек Кўлбоев ва ўтган ойда ушланган Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари, олигарх Райимбек Матраимовга тегишли кўчмас мулклар кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат мулкини бошқариш агентлиги хабар берди.
Кўргазмага қўйилган ашёлар уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш доирасида давлат мулкига айлантирилган. Лотларнинг тавсифи агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинган.
Унга кўра, Бишкек, Ўш, Жалолобод ва Чуй вилоятларида жами 10 та кўчмас мулк объектлари тақдим этилган бўлиб, уларнинг умумий бошланғич баҳоси – 556 309 300 сом (6,24 миллион доллар)ни ташкил қилган. Лотларга квартиралар, ер участкалари ва тижорий кўчмас мулклар киради.
Энг юқори бошланғич баҳога эга бўлган – Чўлпон-Отадаги 161,47 гектар (1,6 миллион доллар) курорт-дам олиш ҳудуди, Ўш шаҳрида қурилаётган турар - жой мажмуасидаги 1400 квадрат метрлик бинолар (1,68 миллион доллар), шунингдек, Чуй вилоятида жойлашган 53 гектарлик ер участкаси (1,03 миллион доллар) ҳам аукционга қўйилган.
Бундан ташқари, ушбу рўйхатга қуйидагилар киради:
- Бишкек шаҳридаги 244,5 акр (654,7 минг доллар) ер участкаси;
- умумий фойдаланишга яроқли майдони 181,1 квадрат метр бўлган нотурар жой (Бишкек, 433 минг доллар);
- Чўлпон-Ота шаҳрида қурилиши тугалланмаган 2 гектар ер участкаси (422 минг доллар);
- Бишкек шаҳрида 6 сотих ер участкаси (200 минг доллар);
- бир хонали квартира 51,9 квадрат метр (Ўш шаҳри, 91,8 минг доллар);
- Чуй вилоятидаги 8 сотих ер участкаси (70 минг доллар);
- Ўш шаҳрида 60,5 квадрат метр икки хонали квартира (56 минг доллар).
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 октябрь куни қирғизистонлик криминал авторитет Қамчибек Кўлбоев (“Коля Қирғиз”) Бишкекда қўлга олинаётганда мамлакат Миллий хавфсизлик ходимлари томонидан отиб ўлдирилганди. Шундан сўнг, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Тўқмоқ шаҳрида қўмитанинг янги биноси очилишида қатнашиб, жиноятчиларга қарата “биттаси бош кўтарса, ўша бошни чопиши”ни айтганди. Шундан сўнг Қамчибек Қўлбоев ва Божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳга алоқадор 180 дан ортиқ мансабдор лавозимидан бўшатилди. Қирғизистонлик таниқли тадбиркор, Марказий универмаг (СУМ) раҳбари Анвар Габбазов (ҳозирги Маметов) халқаро қидирувга берилди. “Коля Қирғиз”га алоқадорликда гумонланиб, “Иттипак” уйғур диаспораси етакчиси ва Бишкекдаги “Мадина” бозори асосчиси Турсунтой Салимов ҳибсга олинди, унинг ўғли Илшат эса қидирувга берилди. Қирғизистон Жогорку Кенеш (парламент)ининг собиқ депутати Борис Саннинг ўғли Александр Сан ҳам қўлга олинди.
Қирғизистон Республикаси Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари, олигарх Райимбек Матраимов ўтган ойда Озарбайжон пойтахти Бакуда қўлга олинганди.
LiveБарчаси