Марказий Осиё раҳбарлари минтақавий хавфсизлик концепциясини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 16 ноябрь куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Бундан ташқари, Президентлар қуйидаги муҳим ҳужжатларни имзолади:

  • Қирғиз Республикасининг 2027-2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзолигига номзоди юзасидан БМТга аъзо давлатларга мурожаат;
  • Озарбайжон Республикасининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этиши тўғрисидаги қарор;
  • Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси;
  • Марказий Осиё хавфсизлигига хатарларнинг каталоги ва уларнинг олдини олиш бўйича 2026-2028 йилларга мўлжалланган чоралар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун Илҳом Алиев амалий ташриф билан Тошкентга келгани ва Шавкат Мирзиёев билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ҳам Тошкентга келган ва Шавкат Мирзиёев билан учрашув ва музокаралар ўтказганди. Улар Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди ва “Келажак мероси” халқаро мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан бугун, 16 ноябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Тошкентга келди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида бир қатор ташаббусларни илгари сурди


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё минтақавий хавфсизлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг